Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

18 Октябрь 2024

Жиззахда "Xalqchil IPO" дастури бўйича "Roadshow" тақдимоти ўтказилди.

Жиззах вилоятида "Xalqchil IPO" дастурининг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтириш, молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси, "Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш" АЖ Жиззах вилоят вакиллари, "Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси" АЖ ҳамда "Freedom Broker" брокерлик компанияси масъул ходимлари иштирокида жорий йил 16 октябрь куни "Roadshow" тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Мазкур тақдимотда, фуқаролар "Xalqchil IPO " дастури бўйича оммавий савдоларга чиқадиган акциялар, уларни қандай сотиб олиш ва улардан қандай дивиденд олиш мумкинлиги  тўғрисида маълумотлар олишди.

 

Тақдимот якуни, савол-жавоб тарзида ўтказилиб, иштирокчиларда юзага келган саволларга соҳа вакиллари мисоллар келтирган ҳолда жавоб беришди.

3 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech