Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-162-сон қарори қабул қилинди.
Сўнгги йилларда иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун шароит яратиш, самарасиз ишлаётган ва истиқболсиз корхоналарни тугатиш юзасидан тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2020 — 2023 йилларда 4,5 мингта давлат активларининг хусусийлаштирилиши натижасида 20 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди, хусусийлаштирилган корхоналарнинг солиқ тушумлари 1,3 баробарга, соф активлари эса 1,5 баробарга ошди.
Оммавий савдоларга чиқариладиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари рўйхати қарорнинг 2-иловасига асосан Жиззах вилояти ҳудудидан 69 тани ташкил қилиб, шундан Арнасой туманида 5 та, Бахмал туманида 5 та, Ғаллаорол туманида 4 та, Дўстлик туманида 2 та, Жиззах шаҳрида 14 та, Зарбдор туманида 7 та, Зафаробод туманида 4 та, Зомин туманида 8 та, Мирзачўл туманида 6 та, Пахтакор туманида 5 та, Фориш туманида 2 та, Шароф Рашидов туманида 4 та, Янгиобод туманида 3 та объектлардан иборат.