Туғилган йили: 1987 йил.
Маълумоти: Олий.
Тамомлаган: 2008 йил Жиззах политехника институти, 2023-йил Банк молия академияси магистратураси
Меҳнат фаолияти:
2004-2009 йй. - Жиззах шаҳридаги "Дилфуза Абдурахмон қизи" МЧЖ ёрдамчи ҳисобчи
2009-2012 йй. - Жиззах вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи бўлими 1-тоифали иқтисодчиси, бош иқтисодчиси
2012-2013 йй. - Жиззах вилояти “Жиззах нефть база” унитар корхонаси «Зарбдор» филиали бўйича Молия вазирлиги молия инспектори
2013-2015 йй. - Жиззах вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош ҳисобчи ўринбосари
2015-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси ижроия дирекциясининг худудий вакили- етакчи иқтисодчи
2019-2020 йй. - Жиззах шаҳар ҳокимлиги молия бўлими Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўба мудири
2020-2021 йй. - Жиззах вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари-оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўлим бошлиғи
2021-2023 йй. - Жиззах шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири
2023-2024 йй. - Жиззах шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси
2024-2025 йй. - Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи
2025-2026 йй. - Ғаллаорол тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, туман молия-иқтисодиёт бўлими бошлиғи
2026 й. – x.v. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи
Давактив агентлигига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва солиқ хизматининг ҳудудий бошқармалар раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда – комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
ўзига берилган ваколат доирасида хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари (улушлари) бўйича акциядор (таъсисчи ва иштирокчи) ҳуқуқларини амалга ошириш;
давлат активларини реализация қилиш (хусусийлаштириш) ва ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этиш;
таҳлил асосида давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш.
Давактив агентлиги фаолияти билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларни ўрганиб бориш ва билиш.
Давлат мулки реестри ягона марказлаштирилган электрон ахборот маълумотлар базаси шаклида тегишли идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўз ҳудудидаги давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари, интеллектуал мулк ва автомототранспорт воситаларининг реестрини (хатловдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қонунчилик ҳужжатларига назарда тутилган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан юритиладиган мол-мулк бундан мустасно) юритади;
давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, давлат улушининг вужудга келиши ва миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишдан олдин Давактив агентлиги ҳудудий бошқармасининг буйруғини қабул қилади;
устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг самарали бизнес-режалари ишлаб чиқилишига кўмаклашади ва уларнинг параметрлари бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек, уларнинг инвестиция лойиҳалари, бизнес-режа кўрсаткичлари ва молиявий ҳолатларини таҳлил қилган ҳолда дивиденд миқдори юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;
ўзига берилган давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув принципларига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгаши аъзолари ва ижро этувчи органлар раҳбарларини уларнинг бошқарув органлари орқали тайинлашни (танлов ўтказишни, сайлашни) ташкил этади;
ўз ваколати доирасида хўжалик жамиятларининг бошқарув органлари мажлислари кун тартиби масалалари юзасидан овоз бериш сиёсати бўйича ишончли бошқарувчиларга ва ўзининг вакилларига кўрсатмалар беради;
ўз ваколати доирасида устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг акциядорлари (иштирокчилари) умумий мажлисида иштирок этиш учун ўзининг вакилларига ишончномалар беради;
хўжалик жамиятлари бошқарув органларида ўзига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган давлат акция пакетлари (улушлар) бўйича акциядор (қатнашчи) сифатида давлат манфаатларини ифодалайди;
давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларида Корпоратив бошқарув қоидалари, Ахлоқ кодекси ва корпоратив бошқарувни баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги масалани жамиятнинг акциядорлар (таъсисчилар) умумий йиғилишига киритади;
ўзига берилган устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритишни ташкил этади;
зарурат бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларга мурожаат қилиш, шу жумладан, юқори малакали мутахассисларни ёллаш йўли билан акциядор (қатнашчи) сифатида, шу жумладан, Давактив агентлиги марказий аппарати томонидан бошқарилаётган активлар бўйича давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини, шу жумладан, уларнинг даромадларини ва капиталлашув даражасини ошириш чораларини кўради;
ўзига мулкдор (акциядор, иштирокчи, муассис) функцияларини амалга ошириш учун берилган давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари томонидан ҳар чоракда ижро этувчи органларнинг корхона фаолиятининг самарадорлиги, шу жумладан, амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб борилишини назорат қилади;
ўз ваколати доирасида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари активларини хатловдан ўтказишни ташкил этади ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўришда иштирок этади;
хўжалик жамиятининг акцияларини (улушларини) давлат мулки сифатида олиш юзасидан таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Давактив агентлиги марказий аппаратига киритади;
маҳаллий ва хорижий инвесторларни хусусийлаштирилаётган давлат активларига жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;
давлат активларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш йўли билан хусусийлаштириш жараёнига кўмаклашади;
давлат мулкини бошқариш масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
ўз ҳудудида давлат муассасаларнинг, шу жумладан, давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларининг ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
давлат мулкининг сотувчиси вазифасини бажаради;
Давактив агентлиги марказий аппарати билан келишилган ҳолда, давлат мулкини хусусийлаштириш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун ишончли бошқарувчилар, маслаҳатчилар ва экспертларни жалб этади, шунингдек, уларга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди;
хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлайди ва хусусийлаштиришнинг, шу жумладан, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига реализация қилинган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилашда иштирок этади;
Давактив агентлиги раҳбариятининг қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.