Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

31 Март 2026

Зарбдор туманида давлат активлари ва ер участкалари бўйича “Roadshow” тадбири ўтказилди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Зарбдор туман ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йил 31 март санасида бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш ва хусусий сектор улушини кенгайтиришга қаратилган навбатдаги “ Roadshow ” тарғибот тадбири ташкил этилди.

 Мазкур тадбир давомида савдога чиқарилаётган давлат активлари, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари  ҳамда ер участкалари кенг жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектларига тақдим этилди. Шунингдек, иштирокчиларга очиқ ва шаффоф "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали активларни реализация қилиш, уларни хусусийлаштириш тартиб-таомиллари  юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

73 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech