Ўзингизга тегишли ер участкасини хусусийлаштириш учун исталган ҳудуддаги ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИГА ёки my.gov.uz сайти орқали ариза топшириш мумкин.
Ариза топшириш: https://my.gov.uz/oz/service/313
Аризага ижобий жавоб берилганда, юридик ва жисмоний шахслар учун сотиб олиш қийматини аниқлашда, ўша кунда белгиланган базавий солиқ ставкасининг Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 10 баробари, бошқа ҳудудларда 5 баробари (1 квадрат метр учун сўмда) ҳисобланади.
Ер участкаларини хусусийлаштиришнинг афзалликлари:
-Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилмайди;
-Ерларни хусусий мулк қилиб олиш;
-Ерларни сотиш мумкин;
-Гаровга қўйиш имконияти мавжудлиги.
-Бундан ташқари, снос каби масалалар фақатгина ер эгасининг розилиги билан амалга оширилади.