Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Декабрь 2025

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Ҳурматли ҳамкасблар ва азиз юртдошлар!

Сизларни кириб келаётган янги 2026 йил билан Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!
Якунланаётган йилда вилоятимиз иқтисодиёти ривожи, давлат активларини хусусийлаштириш ва бошқариш самарадорлигини ошириш йўлида биргаликда салмоқли натижаларга эришдик. Янги 2026 йилда ушбу ислоҳотларимиз янги босқичга кўтарилишига, ҳудудимиз равнақи йўлидаги барча лойиҳаларимиз муваффақиятли амалга ошишига ишонамиз.
Янги йилда хонадонингизга тинчлик-тотувлик, сиҳат-саломатлик ва иш фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз. 2026 йил Ватанимиз учун қутлуғ ва баракали келишини тилаб қоламиз!

106 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech