Ўзбекистонда мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига йирик компанияларнинг акциядори бўлиш имкониятини берадиган “Xalqchil IPO” дастури ишга туширилди. Хўш, “Xalqchil IPO” ўзи нима ва унда қандай иштирок этиш мумкин?
IPO (ай-пи-о) – нима дегани? IPO (Initial Public Offering) – бу акцияларни бирламчи оммавий жойлаштиришдир. Содда қилиб айтганда, компания ўз акцияларини (бизнесдаги улушларини) одамларга сотади. Акцияларни харид қилган шахслар акциядорларга – яъни, ушбу компаниянинг йирик бўлмаган улуши (қисми) эгасига айланишади. Агар компания муваффаққиятли фаолият юритса, акцияларнинг нархи кўтарилиши ва акциядорлар бундан даромад топишлари мумкин.
“Xalqchil IPO” нима? “Xalqchil IPO” - Ўзбекистондаги махсус дастур бўлиб, у оддий фуқароларга мамлакатнинг йирик компаниялари акцияларини сотиб олиш имконини беради. Ушбу дастур доирасида акциялар исталган шахслар учун савдога чиқарилади, ва унда сиз ҳам иштирок этиб, акциядор бўлишингиз мумкин!
Ушбу дастурда қайси компаниялар иштирок этади? Давлат активларини бошқариш агентлиги ушбу дастурнинг биринчи босқичида қуйидаги компанияларнинг акцияларини сотиб олишни таклиф қилмоқда:
- - "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти” (Ўзбекистондаги йирик кон-металлургия корхоналаридан бири),
- - “Ўзбектелеком” (Ўзбекистондаги йирик алоқа оператори),
- - “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” (“ЎзРТХБ”) (Ўзбекистонда дивидендлар тўлаш бўйича етакчи компания),
- - “Ўзтемирйўлконтейнер” (юк ташиш).
Акцияларни қандай сотиб олиш мумкин?
Акцияларни сотиб олишнинг 3 усули мавжуд:
1. Брокер орқали.
- Мобил иловалар орқали: Click тўлов тизими (тез орада) ва Go Invest (тез орада) инвестиция иловаласи
- E-auksion махсус платформаси орқали
Xalqchil IPO-нинг фойдали жиҳатлари нимада? Акциядор бўлиш орқали Сиз:
- - Компания акцияларининг қиймати ошса - фойда олишингиз,
- - Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда иштирок этишингиз, йирик компаниянинг улуши эгаси сифатида компания даромадининг акциядорларга тўланадиган қисми – дивидендларга эга бўлишингиз мумкин.
- - Дастур ҳамма учун акцияларни сотиб олишда қулайликлар яратишга ва одамларга мамлакатимиз келажагига сармоя киритиш имконини беришга йўналтирилган.
Батафсил маълумотни қайердан олиш мумкин? Компаниялар, акциялар, нархлар ва буюртма бериш муддатлари ҳақидаги барча маълумотлар Xalqchil IPO расмий каналларида, дастурда иштирок этадиган компанияларнинг расмий каналларида, шунингдек ижтимоий тармоқларда ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
“Xalqchil IPO” дастури Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун йирик корхоналар акциядори бўлиш ва мамлакат келажагига ҳисса қўшиш учун ажойиб имкониятдир.