Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар! Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқарма жамоаси сизларни ва оила аъзоларингизни муборак Қурбон ҳайити айёми билан самимий муборакбод этади.
Халқимизнинг азалий қадриятлари, меҳр-оқибат, саховат, бағрикенглик ва инсонпарварлик фазилатларини ўзида мужассам этган ушбу қутлуғ байрам барчамизнинг қалбимизга қувонч, хонадонларимизга файзу барака олиб кирсин.
Муборак айёмда барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат тилаймиз. Аллоҳ барча эзгу ният ва дуоларингизни ижобат айласин.

