Жорий йилнинг 24 декабр куни Давлат активларини бошқариш агентлигида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур очиқ мулоқотда, Давактив агентлиги тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар, жумладан Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ёшлари ҳам иштирок этишди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов сўзга чиқиб ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ва эришилаётган ютуқлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига маълумотлар бериб ўтилди.
Ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди ва амалиётга тадбиқ этиш бўйича Давактив агентлиги директори томонидан тегишли кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.
Йиғилиш якунида, йил давомида турли йўналиш бўйича фаол ёшлар муносиб тақдирланди.