Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Июнь 2026

Ёшлар куни доирасида Тошкент вилояти Бекобод туманида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилди

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ, Давлат активлари агентлигига Тошкент вилояти Бекобод туманидан жами 40 нафар ишсиз ёшлар бириктирилган.

 

Clipboard%20-%2030%20%D0%B8%D1%8E%D0%BD%D1%8F%202026%20%D0%B3.,%2012:12.png

 

Мазкур ёшлар Янгиовул МФЙдан 9 нафар, Хос МФЙдан 18 нафар, Ўрикзор МФЙдан 10 нафар ҳамда Илғор МФЙдан 3 нафарни ташкил этади.

30 июнь — Ёшлар куни доирасида мазкур ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларига кўмаклашиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, Агентлик ёшлар етакчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари иштирокида маҳаллаларда очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Учрашувлар давомида ёшларнинг қизиқишлари, касбий йўналишлари ҳамда мавжуд эҳтиёжлари атрофлича ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, уларнинг бандлигини таъминлаш ва ўз фаолиятини йўлга қўйишларига амалий кўмак бериш мақсадида зарур меҳнат воситалари топширилди.

 

Clipboard%20-%2030%20%D0%B8%D1%8E%D0%BD%D1%8F%202026%20%D0%B3.,%2012:12.png

 

Хусусан, ёшларга 9 та юк ташувчи электр мототехникаси, 9 та тикув машинаси, 7 та компьютер жамланмаси, 5 та устачилик анжоми, 4 та мотокультиватор ҳамда 3 та пайвандлаш ускунаси топширилди.

 

Clipboard%20-%2030%20%D0%B8%D1%8E%D0%BD%D1%8F%202026%20%D0%B3.,%2012:12.png

Мазкур амалий ёрдам ёшларнинг бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини яратиш ва уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилади. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан бу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

Clipboard%20-%2030%20%D0%B8%D1%8E%D0%BD%D1%8F%202026%20%D0%B3.,%2012:12.pngClipboard%20-%2030%20%D0%B8%D1%8E%D0%BD%D1%8F%202026%20%D0%B3.,%2012:12.png

126 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech