Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Июнь 2026

Пахтакор туманида давлат активлари ва ер участкалари бўйича "Roadshow" тадбири ўтказилди

Бугун 29 июнь куни Пахтакор туман ҳокимлигида Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда "Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш" АЖ Жиззах вилоят вакиллари томонидан савдодаги давлат активлари, инвестицион салоҳиятга эга ер участкаларини тадбиркорларга кенг жалб этиш мақсадида "Roadshow" тарғибот тадбири ўтказилди.


Тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, тадбиркорлик субъектлари, инвесторлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.



"Roadshow" давомида масъуллар томонидан хусусийлаштириш, аукцион савдоларига чиқарилган давлат активлари, ер участкалари ва уларнинг жойлашуви, фойдаланиш йўналишлари ҳамда савдоларда иштирок этиш тартиби бўйича батафсил маълумотлар берилиб, фуқаролар ва тадбиркорлар соҳа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

57 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech