Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

30 Сентябрь 2024

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.09.2024 йилдаги ПФ-135-сон Фармонидаги имтиёзлар ва имкониятлар

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сон Фармони билан бошланган ер муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида:
1. Белгилансинки:
а) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади:
Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида — 3 йил давомида камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;
бошқа аҳоли пунктларида — 5 йил давомида, 4- ва 5-тоифалардаги туманларда эса 10 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан;
б) барча турдаги ер участкаларининг қиймати ўн беш иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда, жами суммага нисбатан 20 фоиз чегирма берилади, бундан бошланғич нархи 50 фоиздан ортиққа пасайтирилган ҳолда реализация қилинган ер участкалари мустасно;
в) ер участкалари энг яхши таклифни танлаш асосида баҳоловчи ташкилот аниқлайдиган бозор қийматида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан-тўғри реализация қилинганда, ушбу ер участкаси учун қуйидаги шакллардан бирида ҳисоб-китоб қилиниши мумкин:
ер участкасининг қийматини бевосита тўлаш, шу жумладан, ушбу бандга мувофиқ бўлиб-бўлиб тўлаш;
ер участкасининг қийматини талабгор томонидан ташкил этилган (ташкил этиладиган) хўжалик жамиятининг устав фондига 1-иловада белгиланган шартлар асосида давлат улуши сифатида киритиш.

Фуқаролар ва юридик шахслар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини  юқорида келтирилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда "E-auksion.uz" савдо платформасидан харид қилишлари мумкин.
1 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech