Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

15 Август 2025

my.gov.uz порталининг "Кўчмас мулк" соҳасига алоҳида "Хусусийлаштириш" йўналиши қўшилди

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги имкониятлар яратилди. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz (кейинги ўринларда — Портал) орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш имкониятлари янада кенгайди.

Эндиликда Порталнинг “Кўчмас мулк” соҳаси таркибида алоҳида "Хусусийлаштириш" йўналиши ишга туширилди. Шунингдек, Давлат активлари агентлиги томонидан берилган давлат намунасидаги ордерлар ва сертификатларни электрон шаклда кўриш ҳамда юклаб олиш имконияти жорий этилди.

 Янги “Хусусийлаштириш” йўналиши “Кўчмас мулк” соҳасининг таркибий қисми сифатида фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулкка эга бўлиш жараёнини онлайн тарзда амалга ошириш имкониятини яратади.

 Давлат активлари агентлиги томонидан мазкур йўналишда қуйидаги 7 та хизмат тақдим этилади:

  1. Ер участкаларини хусусийлаштириш — фуқаролар ва юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусий мулкка айлантириш.
  2. Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш учун буюртма бериш — давлат мулки объектларини сотиб олиш жараёнини онлайн тарзда бошлаш.
  3. Кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги ордер ва сертификатларни тақдим этиш — расмий давлат намунасидаги ҳужжатларни олиш.
  4. Хусусийлаштиришнинг бирламчи миқдорини ҳисоблаш — қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш учун дастлабки ҳисоб-китобни амалга ошириш.
  5. Бўш турган давлат объектлари тўғрисида маълумот тақдим этиш — хусусийлаштириш ёки ижарага олиш мумкин бўлган бўш давлат мулки объектлари рўйхатини кўриш.
  6. E-AUKSION ғолиблиги ҳақида баённома олиш — электрон аукционда ғолиб бўлган иштирокчилар учун расмийлаштирилган баённомани юклаб олиш имконияти.

 

 

Энг муҳим янгиликлардан бири — Давлат активлари агентлиги томонидан ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича берилган давлат намунасидаги ордерлар ва сертификатлар автоматик равишда Порталдаги шахсий кабинетнинг “Менинг кўчмас мулкларим” бўлимида акс эттирилади.

 

 

Бу орқали:

  • Фуқаролар ва тадбиркорлар ҳужжатларини олиш учун давлат органларига бориш зарурати йўқ;
  • Барча маълумотлар 24/7 режимида онлайн тарзда мавжуд бўлади;
  • Ордер ва сертификатларни электрон форматда юклаб олиш ва чоп этиш имконияти яратилади;
  • Маъмурий жараёнлар шаффофлиги ва тезкорлиги таъминланади.

 

Мазкур янгиликлар хусусийлаштириш жараёнларини янада соддалаштириш, фуқаролар ва тадбиркорлар учун вақт ва маблағларни тежашдавлат хизматларини рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш ҳамда мамлакатда хусусий мулк институтини ривожлантиришга хизмат қилади.

 Янги йўналишнинг жорий этилиши орқали хусусийлаштириш соҳасидаги барча хизматлар ягона электрон майдонда жамланиб, улардан фойдаланиш жараёни фойдаланувчи учун қулай, тезкор ва шаффоф бўлади.

 "my.gov.uz" Порталининг янги "Хусусийлаштириш" йўналиши — бу фуқаролар ва бизнес вакилларига рақамлашган, қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.Янги йўналиш — бу хусусий мулкка эга бўлиш йўлида қулай, тезкор ва замонавий қадам.

 Таъкидлаш жоизки, мазкур янгиликлар хусусийлаштириш жараёнларини янада соддалаштириш, фуқаролар ва тадбиркорлар учун вақт ва харажатларни тежаш, давлат хизматларини рақамлаштириш ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида жорий этилди.

1 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech