Жорий йил 24 февраль бўлиб ўтган "E-auksion" савдоларида Жиззах вилояти ҳудудидан 640,6 млн сўм бошланғич қийматидаги 5 та давлат активлари 932,4 млн сўмга сотилди.
Хусусийлаштириш учун асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2023 йилдаги ПҚ-102 ҳамда 19.04.2024 йилдаги ПҚ-162-сонли қарори.
- Арнасой тумани: 2 та объект (нотурар бино) бошланғич нархи 478 887 000,0 сўм, сотилган нархи 526 775 700,0 сўм.
- Зомин тумани: 2 та объект (собиқ қозонхона биноси ҳамда савдо ва умумий овқатланиш шаҳобчаси) бошланғич нархи 141 978 700,0 сўм, сотилган нархи 383 837 560,0 сўм.
- Мирзачўл тумани: 1 та объект (собиқ чорвачилик комплекци) бошланғич нархи 19 763 800,0 сўм, сотилган нархи 21 470 180,0 сўм.