Бугун 29 июль бўлиб ўтган "E-auksion" савдоларида Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳудудидан 410,1 млн сўм бошланғич қийматидаги 1 та нотурар бино (собиқ суюлтирилган пропан газ балон сақлаш ва тарқатиш бино иншоотлари) 451,1 млн сўмга сотилди.
-Ер участкасининг эгаллаган умумий майдони (га): 0,2234
-Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м): 180,6
Батафсил маълумот олиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

