Жорий йил 26 июнь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги масъул ходими, Жиззах вилояти тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вакил девони ҳамда соҳага тегишли ташкилотлар иштирокида тадбиркорлар учун Кичик саноат зоналари ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича семинар ташкил қилинди.
Мазкур семинарда кичик саноати зонасида жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнлари, хусусийлаштиришнинг афзалликлари, шунингдек мавжуд яратилган имтиёзлар ва имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирда иштирок этган тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган саволларга жавоб берилиб, масъуллар томонидан ер участкалари бўйича мавжуд муаммоларга ижобий ечим топиш масаласи кўриб чиқилди.