Жорий йилнинг 3 июнь куни Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Азимов раҳбарлигида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги раҳбарияти ва вилоятдаги тегишли масъул ташкилотлар иштирокида тадбиркорлик мақсадларида ер майдонларини ажратиш ва хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш масалалари юзасидан тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мазкур очиқ мулоқотда 50 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этиб, соҳада мавжуд муаммолар ўганилди ва айрим вақт талаб этилмайдиган муаммолар масъуллар томонидан жойида бартараф этилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ер участкаларини сотиб олиш, хусусийлаштириш ва қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


