Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

21 Июнь 2024

Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди. 

(ЎРҚ-933-сон, 19.06.2024 й.)

Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

Унга кўра:

Давлат мулкини белгиланган тартибда ижара шартномасини тузмасдан ижарага бериш, ижарага олинган давлат мулкини қабул қилиб олишда, ижара муносабатларининг объекти ҳудудига киришда ва ундан фойдаланишда ижарага олувчига асоссиз равишда тўсқинлик қилиш ёки ижарага берилаётган давлат мулкининг параметрлари ва сонини ижара шартномасида нотўғри кўрсатган ҳолда давлат мулкини ижарага бериш:

мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;

- Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

- мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

6 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech