Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

01 Июнь 2026

Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимлари фарзандлари ўртасида «Тинч осмон – бахтли болалар» мавзусида расмлар танлови ўтказилди

«1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимларининг 12 ёшгача бўлган фарзандлари ўртасида «Тинч осмон – бахтли болалар» мавзусида расмлар танлови ўтказилди.

«1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимларининг 12 ёшгача бўлган фарзандлари ўртасида «Тинч осмон – бахтли болалар» мавзусида расмлар танлови ўтказилди.

 

IMG_7768.jpeg

IMG_7775.jpeg

 

 

Мазкур танлов болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг тасаввур олами ва истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тинчлик ва бахтли болалик ғояларини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

 

 

IMG_7780.jpeg

IMG_7784.jpeg

 

Танлов давомида иштирокчилар ўз расмларида беғубор болалик, тинч осмон, ёрқин келажак ва эзгу орзуларни акс эттириб, ўз ижодий ёндашувлари ҳамда истеъдодларини намоён этдилар.

 

IMG_7792.jpeg

 

IMG_7793.jpeg

IMG_7789.jpeg

 

Тадбир якунида танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар муносиб тақдирланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

 

IMG_7818.jpeg

 

Ўтказилган ушбу тадбир болаларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қувонч улашиш ҳамда байрам кайфиятини янада оширишга хизмат қилди.

 

 

IMG_7751.jpeg

 

Шунингдек, 1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан, Давлат активлари агентлиги ходимларининг 12 ёшгача бўлган фарзандларига кўнгилочар боғларга йўлланмалар тарқатилди.

10 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech