Мамлакатимиз бўйлаб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2-баёнида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»ни ўтказиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2025 йил 16 январдаги 1-сон буйруғи ҳамда Давлат актвилари агентлиги директорининг 2025 йил 29 январдаги 47хдфу-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Давлат активлари агентлигида Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг ходимлар ва ҳудудларни табий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинар Фуқаро муҳофазаси институти ўқитувчиси полковник Арипов Элдор Камилович бошчилигида ўтказилди. У ўз нутқида давомида ишчи-ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ёнғин ўчириш машғулоти ташкил этиш, соҳада қўлланилаётган техникалар ва уларнинг имкониятларига тўхталди.
Тадбирда ишчи-ходимларга ёнғинлар ва турли хилдаги фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиши ва бундай ҳолларда қандай ҳаракатларни амалга ошириш лозимлиги тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилиб, йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Шунингдек, энергия манбаларидан фойдаланиш жиҳатидан Давлат активлари агентлиги биносида қуввати 200 кВт/с бўлган қуёш электр станцияси ҳамда 8 та 200 литр ҳажмдаги гелиоколлeкторлар ўрнатилганлиги ҳақида таъкидланди.
Семинар давомида ҳарбий қисмлардаги бинолар ва ҳарбий шаҳарчаларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши, яшаш хонадонларида мавжуд бўлган газ ва электр мосламаларидан тўғри фойдаланиш, уларни белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказиш каби зарурий тушунчалар бериб ўтилди.
Тадбир якунида ёқилғи мойлаш маҳсулотларини сақлаш омборида шартли ёнғин командаси берилиб, бирламчи ёнғинни ўчиришдаги ҳаракатланиш тартиби тўғрисида тақдимот орқали фикрлар алмашилди ҳамда ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига тўлиқ жавоблар олишга муваффақ бўлдилар.