Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Июнь 2026

БИЗ НАРКОТИКЛАРГА ҚАРШИ БИРЛАШАМИЗ!

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик ва бошқа зарарли иллатларнинг олдини олиш мақсадида Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасида #STOPNARKO хештеги остида “Биз наркотикларга қарши бирлашамиз!” мавзусида челленж ташкил этилди.

Мазкур тадбир давомида бошқарма ходимлари гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг инсон саломатлиги ва жамият тараққиётига етказадиган зарарларини кенг жамоатчиликка етказиш, айниқса ёшларни бу иллатдан асраш зарурлигини тарғиб қилдилар.

Челленж иштирокчилари наркотик воситаларнинг ноқонуний айланиши ва истеъмолига қарши курашишда барчанинг масъулияти муҳим эканлигини таъкидлаб, соғлом ва хавфсиз ҳаёт тарзини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

“Биз наркотикларга қарши бирлашамиз!” шиори остида ўтказилган ушбу челленж гиёҳвандликка қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтиришга хизмат қилди.

41 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech