Жорий йилнинг 6-7-август кунлари соат 10:00 дан бошлаб Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Агентликнинг ҳудудий бошқармалари жойлашган биноларда баҳоловчилар учун малака тест имтиҳонлари ўтказилади.
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасида ҳам 1 нафар баҳоловчилар учун малака тест имтиҳони бўлиб ўтиши белгиланган.
Шунингдек, талабгорлар яшаш жойлари боʻйича ўзларига қулай Давактив агентлиги ва Агентликнинг ҳудудий бошқармалари биносига келиб, тест имтиҳонларида иштирок этишлари мумкин.
Тест имтиҳонлари онлайн шаклда бўлиб видеотасвир орқали узатиб борилади.
Батафсил маълумот олиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Тел: (72) 226-39-31