Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Жиззах вилояти ҳокимининг "Маҳалла ўн еттилиги" аъзоларини ўқитиш, уларнинг касбий салоҳиятини ошириш ва маҳаллаларда ишларни самарали ташкил этиш тўғрисидаги топшириғига асосан, Бахмал туманининг барча 34 нафар маҳалла раисларига маҳаллаларда бўш турган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Жиззах вилоят Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Абдужалилов сўзга чиқиб, бўш турган объектлар ва ер участкаларини оммавий савдоларига чиқариш ва сотиб олиш жараёнлари, шунингдек Президентимизнинг 28.08.2026 йилдаги ПФ-177-сонли Фармони (https://lex.uz/uz/docs/-8458324)da белгиланган имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Н.Сиддиқов томонидан маҳалла раисларидан ноқонуний ер участкаларида тегишли рухсат бўлмасдан қурилиш қилмасликлари тўғрисида аҳолини хабардор қилиш тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди.

Маҳаллаларда жойлашган савдодаги давлат активлари ва ер участкаларини сотиш орқали тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш асосий мезон эканлиги таъкидланди.



