Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

20 Январь 2025

2025 йил 21-22 январь кунлари баҳоловчилар учун малака тест имтиҳони ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги баҳоловчилар учун навбатдаги малака имтиҳонлари 2025 йил 21-22 январь кунлари Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари биноларда бўлиб ўтишини маълум қилади.

Ариза берувчилар яшаш жойидан қатъи назар, Агентликнинг исталган ҳудудий бошқармаларига топшириш учун келиши мумкин.

Белгиланган санада имтиҳон топшириш учун рўйхатга олинган шахслар белгиланган санада малака имтиҳонига келишлари шарт.

Белгиланган кунда тестга қатнашмаган талабгор келмаган деб ҳисобланади ва бундай шахслар бошқа имтиҳон куни тест топширишга рухсат этилмайди.

Малака имтиҳонига кириш фақат ўзини тасдиқловчи хужжат (паспорт ёки ID-карта) билан амалга оширилади.

Малака имтиҳонини топшириш вақтида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:

- қонунчилик ва ўқув материалларидан, маълумотнома ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;

- мобиль телефонлар ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;

- бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш. Ушбу талабларни бузган талабгорлар аудиториядан четлаштирилади ва малака имтиҳонидан ўта олмаган деб ҳисобланади.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (998 71) 259-22-87, 259-20-19.

3 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech