Жорий йил 27 август куни Давактив агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси, Зафаробод туман ҳокимлиги, "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" АЖ Жиззах вилоят вакили ва тегишли масъул ташкилотлар иштирокида савдодаги давлат активлари, ер участкалари, хусусийлаштириш ва яратилган кенг имкониятлар тўғрисида " Roadshow " тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли фармонининг мазмуни-моҳияти, берилган имтиёзлар, шунингдек, хусусийлаштирилиши белгиланган давлат активлари, сотувдаги ер участкалари тўғрисида масъуллар томонидан батафсил маълумот берилди.