Ҳурматли юртдошлар!
Сизларни муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқарма жамоаси самимий муборакбод этади.
Ушбу улуғ айём барчамизга тинчлик-осойишталик, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва барака олиб келсин. Юртимизда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ва эзгулик янада юксалиб бораверсин.
Сизларга ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз. Қилган эзгу амалларингиз, тутган рўзаларингиз ижобат бўлсин!

