Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси "Xalqchil IPO" дастурининг бошланиши доирасида "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ акцияларини оммавий жойлаштиришга бағишланган "Roadshow" тақдимотига барча юртдошларимизни таклиф этади. Мазкур тақдимот жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 15:00 да Жиззах Политехника институти биноси, кичик мажлислар залида бўлиб ўтади.
Ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва сармоядор бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!