Жорий йил 5 август бўлиб ўтган "E-auksion" савдоларида Жиззах вилояти ҳудудидан 243,7 млн сўм бошланғич қийматидаги 3 та нотурар бинолар 318,2 млн сўмга сотилди.
- Мирзачўл туманидаги "Нотурар (ҳаммом ва маиший хизмат) биноси".
- Зомин туманидаги "Клуб" биноси.
- Янгиобод туманидаги нотурар бино (собиқ 3-сон омборхона биноси).
Батафсил маълумот олиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.