Ҳурматли устозлар, Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча фидоий инсонларни 1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан Давлат активларини бошқариш агентлигининг Жиззаx вилояти ҳудудий бошқарма жамоаси самимий муборакбод етади!
Қайси соҳада фаолият олиб бормайлик, устоз ва мураббийлардан таълим оламиз, ўрганамиз. Бугун ҳам мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсад марказида устозларнинг қадрини улуғлаш, уларни ҳурматини бунданда кўтариш ва эъзозлаш кун тартибидаги масалалардан бири ва бундан кейин ҳам устоз ва мураббийлар xалқнинг ва давлатнинг эъзозида бўлаверадилар.
Шу фурсатдан фойдаланиб, ҳудудий бошқарма жамоаси, Сиз азизларга соғлик-саломатлик, баxт-саодат, оилавий xотиржамлик, келгуси ишларингизга омад ва зафарлар тилайди!