Жиззах вилояти ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.2026 йилдаги ПФ-117-сон Фармонига асосан бошланғич нархи 1 миллион сўмдан белгиланган 16 та давлат активлари 24 сентябрь санасидаги «Э-аукцион» онлайн савдосида қарийб 1 миллиард сўмга сотилди. Савдо жараёнлари ПФ-177-сон Фармонда янги белгиланган тартиблар асосида бўлиб ўтди ва қизғин давом этди.
Сотилган объектлар:
-Бахмал туманида 1 та 51 550 000,0 сўм
-Дўстлик туманида 3 та 65 515 555,0 сўм
-Фориш туманида 2 та 127 921 111,0 сўм
-Ғаллаорол туманида 1 та 350 000 000,0 сўм
-Мирзачўл туманида 2 та 30 730 000,0 сўм
-Пахтакор туманида 1 та 150 010 000,0 сўм
-Янгиобод туманида 2 та 43 660 000,0 сўм
-Зарбдор туманида 1 та 81 480 000,0 сўм
-Зомин туманида 3 та 118 950 000,0 сўм
Батафсил маълумот олиш учун Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Телефон (72) 226-39-31 (94) 197-00-58

